Блог О пользователеhusan

Регистрация

Календарь

« Февраль 2015  
Пн Вт Ср Чт Пт Сб Вс
1
2 3 4 5 6 7 8
9 10 11 12 13 14 15
16 17 18 19 20 21 22
23 24 25 26 27 28

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий Университети Журналистика факультетининг 2005 йилги битирувчилари блоги

 
Топ рейтинг www.uz ___________________________________________ Faqat chin do'st do'stining zaif tomonlariga chidaydi. (W. Shekspir)
1 |2 |3 |4 |5 |6 |7 |8 |9 |10
 

Дилором Сафарова: Телевидениега журналист бўла олишимни исботлаш учун келганман


 Талабаликдан сўнг курсдошлар даврасидан узоқлашиб қолган бу қизнинг сўнгги 10 йиллик ҳаёти беҳуда ўтмади десак янглишмаймиз.  Гарчи бугун биздан олисда бўлса-да, у ҳамон ўша-ўша – Дилором! Фақатгина фамилияси ўзгарган, холос! Қуйида у билан бўлиб ўтган суҳбатдан баҳра олинг. 

 Сизга илк саволимиз – Дилоромнингнинг журналистикани танлашига сабаб нимада бўлган эди? 

Батафсил

 

 

Қадрдон чеҳралар, қувноқ кайфият ва ширин хотиралар кечаси


 

Ҳаммаси аъло даражада ўтди! Иштирок этган барча курсдошларга раҳмат!

 

ЭЪЛОН!!!


Сўнгги дақиқаларда курсимиз оқсоқоли Санжар Аршиддинов ташаббусни ўз қўлига олди. Унинг таклифига биноан курсдошларнинг 20 декабр cоат 12.00га мўлжалланган учрашуви бошқа манзилга кўчирилди. Демак, эслаб қолинг – учрашув пойтахтимизнинг Бунёдкор (собиқ Халқлар Дўстлиги) мавзесидаги “La cafe” (собиқ City Club) ресторанида бўлади. Барчангизни кутамиз.

 

Учрашувда кўришгунча...


Саноқли кунлардан сўнг курсдошларимизнинг йил якунидаги энг катта таркибдаги учрашуви ўтказилади. Сўнгги бор бу тарздаги учрашув 2012 йилда бўлиб ўтган. Унда эса пойтахтлик ҳамда таҳсилдан сўнг Тошкент шаҳрида қолиб фаолият юритаётган 30 нафардан ошиқ курсдошларимиз иштирок этишди. Вилоятлардан эса атиги 1 нафар курсдошимиз ташриф буюрган – Навоийдан Шаҳноза Ҳамидова. 

Энди эса айрим рқамларни эслатиб ўтамиз. 2001 йилда 1 курсга қабул қилинган пайтларимиз курсимиздаги талабалар сони 100 дан ошиб кетган эди. Кейинчалик, уларнинг аксариятида талабаликка қабул буйруғи чиқмагани ойдинлашди. Баъзилари сиртқи ўқишга ўтиб кетишди. Ҳаттоки, талабалик сафидан ҳайдалганлар ҳам бўлди. Шу тариқа 2005 йилда (адашмасам) 77 нафар курсдош бакалавр дипломини қўлга олишга муваффақ бўлди. Демак, кўриниб турибди-ки. уларнинг атиги ярмигина курсдошлар билан алоқаларни йўқотишмаган. Турли чойхона ва йиғинларда иштирок этишади, жуда бўлмаса ижтимоий тармоқлар орқали боғланишади. Хўш, бошқалар қаерда? 

Келинг, 20 декабрга қадар уларни излаб кўришга, боғланишга ва ушбу учрашувга таклиф қилишга ҳаракат қилайлик. 

Шахсан мен самарқандлик Азиза Ҳайитовани 2009 йилдан буён, Аслиддин Қайтаровни 2007 йилдан буён, сирдарёлик Муносибхон Ҳалиловани эса 2006 йилдан буён кўрмаганман. 

 

Бу каби унутилаёзган курсдошлар рўйхатини сиз ҳам изоҳларда давом эттиринг! Уларни излаш ва топиш чораларини кўрайлик. Истагимиз оддий – навбатдаги учрашув кенгроқ қамровда ўтса бўлгани!!!

 

Сизни кутишади!!!


Ҳурматли курсдошлар!

 

Кўп сонли курсдошларимизнинг талаб ва истакларига мувофиқ, жорий йилнинг 20 декабрь куни соат 12.00 да  аввалги учрашувимиз ўтказилган “Да винчи” кафесида курсдошларимизнинг навбатдаги учрашуви ташкил қилинади.

Барчангизни кутамиз!!!

 

Мўлжал: Тошкент Ислом Университети

 

У ҳамиша биз билан бирга!


Бугун унинг бу ёруғ дунёни тарк этганига 5 йилга тўлди.

Охиратинг обод бўлсин. Ферузжон!

Биз сени ҳеч қачон унутмаймиз!

 

Ўзгаришлар...


Нурали Шодиев икки йиллик таҳсилдан сўнг иш фаолиятини ҳам Давлат бошқарув акадмиясида давом эттиради.

 

 “Темирйўлчи”нинг собиқ масъул котиби Жамшид Холов энди фаолиятини Бухорода давом эттирмоқда.

 

 Акбарали Аллаев меҳнат фаолиятига якун ясаб, йил охирида Ўзбекистонга қайтади.

 

 Ойниса Норбоева бола парвариши таътилини якунлаб, ишга қайтди.

 

 Анвар Исмоилов ҳам иш манзилини ўзгартирди.

 

Husan News - яқин ўтмиш ва ширин хотиралар манзили


Инсон ўз ўтмишидан ор қилмаслиги керак! Ҳеч қачон! Чунки, ўтмишига тупурган одам аслида ҳақиқатга тупурган бўлади. Ўтмишни рангли бўёқларда кўрсатишга ёки уни тўлалигича бекитишга уриниш билан ҳам ҳеч нарсага эришиб бўлмайди.

Агар бугун кимдир мен билан яхши салом-алик қилиб, эртага ўтмишимдан воқиф бўлиб, юз ўгириб кетадиган бўлса, ўша кимдирнинг боридан йўғи яхши! 

Не-не буюкларнинг буюкликка қадар ўтмиши хорлик ва фақирликдан, ёшлик шўхлигию хатоликларидан иборат эмас, дейсиз....Шахсан, мен яқин ўн йиллик ўтмишимдан хафа эмасман ва яшириш ниятим ҳам йўқ! Гарчи, хатоликлар, шўхликлар бисёр бўлса-да! 

Ахир, ўша ўтмиш бугунимга олиб келган кўприк эмасми? Шундай экан, мен ўз ўтмишимдан юз ўгирмайман ва мингдан минг раҳмат айтаман! Сиз-чи?!!

 

Суюнчи беринг


Бироз кечиккан эса-да Навоийдан ажойиб хушхабар! Курсдошимиз Шаҳноза Ҳамидова бир қиздан сўнг ўғил фарзандлик бўлибдилар. Исми Афруз! Ушбу хабарни биз билан ўртоқлашмагани сабабини эса курсдошимиз уялганга йўйди. Барча курсдошлар номидан табриклаймиз! Умри билан берган бўлсин!!

 

Қисқа сатрларда


Курсдош йигитларнинг анъанавий чойхонаси қарийб 3 ойдирки ўтказилмаяпти. Бунга эса чойхонани ташкил қилиш гали келган курсдошимиз Бахтиёрнинг аввалига Тошкент вилоятида ва энди эса Қашқадарёда давом этаётган хизмат сафарлари сабаб бўлмоқда.


Шарқ нашриётида фаолият юритаётган курсдошимиз Носиржон Жўраев муҳаррирлиги остида ёш шоира Зебо Нурманованинг “Нурга ошиқман дарахтман” номли шеърий тўплами чоп қилинди.


Нигора Жумаева турмуш ўртоғи билан Россия федерациясига меҳнат сафарига йўл олди. Дарвоқе, ушбу ойда мазкур курсдошимиз шунингдек, Гўзал Назирова ҳам ўз таваллуд кунларини нишонлашади. Табриклашни унутманг!!!

 

Август тўйларга бой бўлди!


 

Андижонлик курсдошимиз Нодирахоннинг ўғилларига ўтказилган суннат тўйида курсдош қизлар иштирок этди.

 

 

Марғилондаги улкан чойнак ёнида

 

 

Курсдошимиз Акбарали Аллаевнинг пойтахтдаги укаси Хамойиддин оила қурди! 

 

No comment...


 

Озода Мираҳмедова: Эркак – бош, аёл – бўйин бўлмаган оила мустаҳкам бўлмайди!


 Келинг, дастлаб Озодахоннинг бугунги куни хакида сухбатлашсак. Каерлардасиз, нималар билан бандсиз? 

Авваломбор Ҳусан бу лойиҳада иштирок этишга таклиф қилганингиздан жуда ҳурсанд бўлдим. Бу лойиҳада иккинчи бор иштирок этаяпман. Ўша пайтдан бери анча нарса ўзгарди. Бугун оила ташвишлари фарзандларим тарбиясидан ортиб ўзимни иш  фаолитимни Қибрай тумани солиқ инспецсиясида бошладим.

 
Курсдош кизлар даврасида опангиз Умидахондан фаркли ўларок, негадир камнамосиз? Бунинг бирон жиддий сабаби борми? 

Тўгрисини айтсам, Ҳусан, фарзандлардан ортиб қизлар даврасига кўпам қўшилолмадим. Уларнинг йигилишлари кўпинча дам олиш кунлари бўлади. Дам олиш кунлари оилам, болаларим даврасида ўтказаман кунимни. Шунинг учун бошқа нарсалар режалаштирмайман. Агар бегим кунлари йигилишса жоним билан борардим.

 Батафсил

 

 

Табриклашни унутманг!!!


 Кеча курсимиз отахони - Санжир Аршиддинов тугилган кунини нишонлаган булса, август ойида бир гурух курсдошларимиз уз таваллуд кунларини нишонлашади. Зафархўжа Калонов, Ўткир Бўтаев, Акбарали Аллаев, Ахмад Султонов, Умида ва Озода Мирахмедовалар, Хуршида Камбарова, Мухайё Эгамбердиева ва бошқа курсдошларимизни туғилган кунлари билан барча курсдошлар номидан қутлаб қоламиз. Оилавий хотиржамлик, бахту саодат Сизларни ҳеч қачон тарк этмасин! 

 

Тез кунда...


 

"Онлайн интервью"нинг галдаги мехмони - Озода Мирахмедова

 

No comment


 

Хабарингиз бор, ўтган ҳафтада Туркия Республикаси ташқи ишлар вазири Аҳмет Давутўғли мамлакатимизга ташриф буюрди ва 10 июль куни Президентимиз Ислом Каримов Оқсаройда уни қабул қилди.

Суратда курсдошимиз Муҳиддин Абдурасулов Аҳмет Давутўғли билан.

 

 

Суюнчи беринг!!!


Куни кеча Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият бошқарув академияси дипломни қўлга киритган курсдошимиз Анвар Юсупов хонадонида яна хурсандчилик! Буни у ўзининг Facebookдаги саҳифасида қуйидагича изоҳлади: 

“Раманзон айтиб келинг эшигимизга, 

Худойим ўғил берди бешигимизга”

Ортиқча изоҳга ҳожат йўқдир, тўғрими! Барча курсдошлар номидан Анварни табриклаймиз. Умри билан берган бўлсин. Муборак кунларда туғилган янги меҳмон солиҳ фарзанд бўлиб вояга етсин. 

 

 

Муҳайё Эгамбердиева: Биз нариги дунёда хам бирга буламиз!


Навбатдаги суҳбатдошимизнинг самимийлигини жуда ҳурмат қиламан. Чиройига, бойлигига керилиб, ўзгаларни менсимай қўйиш унга бутунлай бегона! Қайтангга, соддадиллик, севгисига садоқат бобида ўрнак олишга арзигулик! Демак, бу глаги меҳмонимиз – Муҳайёхон!!!  

 - Негадир сунгги пайтларда ижтимоий тармколарга жойлаштирилаётган суратларингизда Санжарни курмаяпмиз? Утган йил охирида курсдошлар учрашувига хам Санжар келмади? 

 Ишонасизми, қаерга борсам биринчи савол: Санжар билан яшайсизларми ўзи ёки ишқ эртагинглар тугадими, дейдиганлар кўп. Билмадим, негадир ҳаммани шу савол кизиктиради. 

Батафсил

 

 

Кўз очиб юмгунча 9 йил ўтди!


21 июнь. Ёдингизда бўлса, бундан 9 йил муқаддам айни шу санада талабалик билан хайрлашдик. Аксарият курсдошларимиз иштирокида битирув оқшомини нишонладик. Ва айни шу кундан курсдошлар бирлигини доимо фаол тарзда ушлаб туриш мақсадида янги лойиҳа ҳам ўз ишини бошлади – “Husan News” дунё юзини кўрди. Дастлабки 2 йил давомида курсдошларимизнинг электрон манзилларига турфа янгиликларни жамлаб, йўллаб турдик. 2007 йилнинг ноябр ойидан бошлаб, ниҳоят www.husan.blog.ru манзилида “Husan News” блоги ишга туширилди. Бугун сиз ўқиб турган ушбу мўъжаз блог 9 ёшда!

Талабалик билан хайрлашганимизнинг, реал бирлигимизнинг виртуал ифодаси бўлимиш мўъжаз блогимизнинг 9 йиллиги барчамизга муборак бўлсин!!!

1 |2 |3 |4 |5 |6 |7 |8 |9 |10